Жамият    10:01 / 12.10.2022     163
Дўстлик туманида ноқонуний қурилма бузилди
Бу масала бўйича Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судига киритилган даъво қаноатлантирилди.

Кадастр агентлигининг Жиззах вилояти бошқармаси ҳамда Дўстлик туман бўлими томонидан “Чинобод” МФЙ ҳудудида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганишлар давомида фуқаро С.Б. томонидан ўзбошимчалик билан ноқонуний қурилма қуриб олинганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судига даъво аризаси киритилди. Суд даъвони қаноатлантириб, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган қурилмани фуқаро С.Б. ҳисобидан буздириш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қабул қилди.
