Обуна бўлинг

Жамият    7:45 / 12.08.2022     244

Дўстлик туманидаги ов қуролига эга бўлган фуқаролар билан суҳбат ўтказилди

Тадбирда ов қуролини сақлаш ва хавфсизлик қоидалари риоя қилиш бўйича тушунтиришлар берилди.

Фото: Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимлари мутасадди ташкилотлар масъуллари билан бирга Дўстлик туманида ов қуролига эга фуқаролар билан учрашишди.

Тадбирда ов қуролини сақлаш ва хавфсизлик қоидалари риоя қилиш бўйича тушунтиришлар берилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 8 июлдаги “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги ҳамда жорий йил 31 майдаги “Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонуни мазмун моҳияти ҳақида сўз борди. Хусусан, ўқотар ов қуролига эга шахслар ов қуролини қонунда белгиланган тартибда сақлаши, олиб юриши, ов қилиш тартиблари ва хавфсизлик қоидаларига амал қилишларизарурлиги уқтирилди.

Шунингдек, ов қилиш жараёнида ов қилиниши лозим бўлган ҳайвонларни отиш учун овчилик ва балиқчилик жамиятидан хар бир ҳайвон учун бадал тўланиши, рухсатнома олиб кейин овга чиқилиши, атроф синчковлик билан ўрганилиб, бегона фуқаролар йўқ бўлгандагина ов қилишлари, қизил китобга киритилган ҳайвонларни овламасликлари қайд этилди.

Тадбирда Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимларитомонидан ноқонуний ўқотар қуроллар ва ўқ-дориларни ўз хоҳиши билан топширган фуқаролар жавобгарликдан озод қилинишини тушунтиришди.

Бундан ташқари, аҳоли орасида пневматик ўқотар қуролларни рўйхатга қўйиш, акс ҳолда жавобгарлик муқаррарлиги етказилди.

Учрашувда қатнашчилар соҳа масъулларидан ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олдилар.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!