Жамият    7:02 / 17.10.2022     756
Электрон сигарет чекиб тушган видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалган ўқувчи жиззахлик экани маълум бўлди
Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчиси электрон сигарет чеккани акс этган видеоролик тарқалган эди.
Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
Таъкидланишича, ушбу ҳолат бўйича, вилоят ҳамда Жиззах шаҳар ички ишлар бошқармалари, Жиззах шаҳар прокуратураси, Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси, Жиззах шаҳар халқ таълими бўлими ҳамда инспектор психологлар иштирокида ўрганиш ишлари олиб борилган.
Ўрганишлар натижасида Жиззах шаҳар Маданият маҳалласи 36-уй 7-хонадонда яшовчи 2008 йилда туғилган вояга етмаган Жиззах шаҳар ХТБга қарашли 5-сонли умумий ўрта таълим мактаб 8-синф ўқувчиси Н.Х эканлиги аниқланди.
2022 йил 15 октябрь куни соат тахминан 13-00 ларда мактабдан уйига қайтаётган вақтда, мактаб тўғрисида жойлашган «LACOSTE» дўкони олдида ўзининг таниши бўлган «KIBER SPORT» билан шуғулланувчи Ш.Рашидов тумани Қўшкўприк маҳалласи Қўшкўприк кўчаси 27-уйда яшовчи 2004 йилда туғилган фуқаро Б.А Н.Хнинг электрон сегарет чекиб юрганлигини кўриб унга нима учун чекаяпсан, деб сўраган лекин уни чекишга мажбурламаган ва унга ушбу холатни видео тасвирга олаётганлигини айтиб огоҳлантирган.
Ҳолат юзасидан вояга етмаган Н.Хнинг онаси Жиззах шахар Маданият маҳалласи 36-уй 7-хонадонда яшовчи 1987 йилда туғилган Қ.Шга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 47-модда 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида жарима жазоси қўлланилди.
“Ҳурматли ота-оналар! Фарзандингиз тақдирига бефарқ бўлманг, акс ҳолда юқоридаги ҳолатга тушиб қолишингиз мумкин”, — дейилади, Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати хабарида.
