Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 15.10.2022     318

Фуқаролар пластик карталаридан пул ўғирлаб уларни биткоинларга айрибошлаган шахс ушланди

У Пахтакор туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг банк картасидан 1 млн. сўмга яқин пулларни ечиб олгани етмагандек ушбу фуқаронинг номига 3,5 млн. сўм миқдорда онлайн микроқарз ҳам расмийлаштирган ва бу пулларни ҳам ўзлаштириб олган.

Пахтакор туманида яшовчи 1990 йилда туғилган Ш.Ш. ички ишлар органига ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг банк картасидан бир миллион сўмга яқин пулларини ечиб олгани, шунингдек, унинг номига 3 500 000 сўм миқдорда онлайн микроқарз расмийлаштириб, пулларни ўзлаштирганлигини билдирган.

Тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Хоразм вилоятида истиқомат қилувчи 1998 йилда туғилган Р.Р. содир этганлиги аниқланган.

У мазкур жиноятни зарарли ҳаволалар яратиб, телеграмдаги каналлар орқали фойдаланувчиларга тарқатиш орқали уларнинг банк карталари маълумотларини қўлга киритган ва пулларни қўлга киритган.

Фирибгарлик орқали ўзлаштирилган пулларни эса телеграмдаги ботлар орқали криптовалюталарга айирбошлаган.

Ҳолат юзасидан Р.Р.га нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!