Жамият    13:41 / 29.06.2022     241
Ғаллаоролда дарахтлар кесиб ташлангани тасдиқланди
Аввалроқ ижтимоий тармоқлар орқали “Ғаллаоролда йўл четидаги дарахтлар кесилмоқда” деган хабарлар тарқалди. Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Унда маълум қилинишича, Ғаллаорол тумани Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган.
Ўрганиш натижаларига кўра, туман Ободонлаштириш бошқармасида ишчи бўлиб ишловчи фуқаро И.Б. томонидан “Дўстлик” МФЙ ҳудудидаги йўл четидан 11 туп қуриб қолган терак дарахтини ҳеч бир ҳужжат расмийлаштирмай кесиб ташлаганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолатда Ўзбекистон Республикасининг “Ўсимликлар дунёси ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунининг 4-, 37 – моддалари талаблари бузилган. Ҳуқуқбузар қилган ишидан пушаймонлигини билдирган.
“Ҳуқубузар фуқарога Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидани Кодекс 79-моддаси, 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг беш баробари миқдорида жарима белгиланди”, – Жиззах вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати хабарида.