Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 25.10.2022     361

Ғаллаоролда фуқаро уйида 1 килограммга яқин марихуана сақлаб келаётгани аниқланди

Хонадон эгаси ўз кўрсатмасида гиёҳвандлик воситалари қариндошига тегишли эканлигини маълум қилган.

Фото: Жиззах вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати

Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Ғаллаорол туманида гиёҳвандлик воситаларнинг ноқонуний айланувига қарши тезкор тадбир ўтказишди. Бу ҳақда “Jizzax MTRK” хабарида маълум қилинди.

Тадбир давомида, олдиндан олинган маълумот асосида тумандаги хонадонларнинг бири кўздан кечирилганда хонадон омборхонасидаги картон қути ҳамда деворга илинган қора рангли сумкада яшил рангли, ўзига хос ўткир ҳидли марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилди. Ушбу модда ўлчаб кўрилганда эса умумий соф оғирлиги 867 граммни ташкил этди.

Хонадон эгаси ўз кўрсатмасида гиёҳвандлик воситалари қариндошига тегишли эканлигини маълум қилди. Бундан ташқари, кўздан кечирув жараёнида хонадондан картон қути ичига жойланган гугурт қутилари ҳам топилди.

Мазкур ҳолат фуқаро ушбу гиёҳванд моддани мўмайгина пулга сотишни мақсад қилгани ҳақида шубҳага боришга асос бўла олади. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!