Обуна бўлинг

Жамият    6:11 / 25.06.2022     186

Ғаллаоролда МИБ иш юритувида банклар фойдасига 21 млрд. сўмликдан ошиқ ижро ҳужжатлари мавжуд

Ғаллаорол туманида Мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида 24 та 12 млрд. 360 млн сўмлик кўчмас мол-мулклар “E-IJRO AUKSION” ягона электрон  савдо майдончасига қўйилган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ичида тижорат банкларидан олинган кредит қарздорлигини мажбурий тартибда ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ҳам тез-тез учраб туради.

Жумладан, Бюронинг биргина Ғаллаорол туман бўлими иш юритувида банклар фойдасига 272 та 21 млрд. 360 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари мавжуд. Бу ҳақида “Jizzax MTRK” хабарида маълум қилинди.

Қонунчиликка кўра, ўз вақтида тўланмаган қарздорлик суд қарори асосида қарздорнинг мол-мулкига қаратилмоқда. Яъни, қарздорнинг гаров таъминоти сифатидаги мол-мулки хатловга олиниб, электрон савдоларга чиқарилмоқда.

Маълумотларга кўра, Ғаллаорол туманида Мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида 24 та 12 млрд. 360 млн сўмлик кўчмас мол-мулклар “E-IJRO AUKSION” ягона электрон  савдо майдончасига қўйилган.

Шунингдек, 13 та 4 млрд. 866 млн сўмлик ижро ҳужжатлари бўйича гаров мулкларини электрон савдосига қўйиш чоралари кўрилмоқда.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!