Обуна бўлинг

Жамият    6:10 / 11.06.2022     1145

Ғаллаоролда пул эвазига олтин конига ишга жойлашни ваъда қилган шахс ушланди

У ўзини “Маржонбулоқ” олтин бойитиш кони Кадрлар бўлими ходими деб таништирган.

Ғаллаорол тумани Лалмикор маҳалласида истиқомат қилувчи шахс фуқарога ўзини “Маржонбулоқ” олтин бойитиш кони Кадрлар бўлимида ишлаши ва конга ишга жойлаб қўйишини айтади.

Бу хизмати эвазига 500 АҚШ доллари талаб қилади. Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, бу ҳақдаги ариза асосида ички ишлар органлари ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, “ҳожатбарор” сўраган пулларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!