Обуна бўлинг

Жамият    6:58 / 8.07.2022     307

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга уй берилмоқда

Ижтимоий ҳимоя давлат сиёсатининг устувор масаласи саналади. Шу сабаб бугун эҳтиёжманд оилалар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда.

Ижтимоий ҳимоя давлат сиёсатининг устувор масаласи саналади. Шу сабаб бугун эҳтиёжманд оилалар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Мисол учун, уй-жойга эҳтиёжи бор имконияти чекланганларга алоҳида эътибор қаратилиб яшаш шароити яхшиланмоқда. 

Орзигул Турсунова

Орзигул Турсунова Жиззах вилоятининг Бахмал туманида истиқомат қилади. Оилада боқувчиси ўзи бўлгани боис 4 нафар қизларини тарбиялаб келмоқда. У фарзандлари билан шу пайтгача ижарама ижара яшаб келарди. Аёл боши билан оилани боқишдан орттиролмагани боис уй-жой сўраб мурожаат қилди.

“Jizzax MTRK” хабарига кўра, Бахмал тумани ҳокимлиги тмонидан ушбу оилага  Оқтош маҳалласидан 3 хонали уй қуриб, таъмирлаб, яшаш учун барча шарт шароитлар яратиб берилди. Шинам уй зарур бўлган телевизор, газ плитаси, электрон печь билан жиҳозланди.

Шерзод Маматқулов

Соғлик бутун бўлса инсон ҳаётда кўп нарсага эришиши мумкин. Аммо саломатлигимизда муаммо бўлса, кимнингдир кўмагига суянамиз баъзида.

1983 йилда Ғаллаорол туманида туғилган Шерзод Маматқулов айни пайтда Олимлар маҳалласида яшайди. У умуртқа чурраси билан боғиқ хасталик туфайли 2 гуруҳ ногирони. Турмуш ўртоғи Фароғат Маматқуловани эса эшитиш ва нутқида нуқсони бор.

Икки нафар фарзанднинг онаси бўлган Фароғат турмуш ўртоғининг парвариши билан ҳам машғул. Шу пайтгача ушбу оила Ғафур Ғулом маҳалласидаги нотурар жойда яшаб келган. Уларнниг мурожаатидан кейин Ғаллаорол тумани, Олимлар маҳалласидан 2 хонали уй ажратиб берилди.

Моҳира  Раҳматуллаеваҳам Олимлар маҳалласида яшайди. У ва турмуш ўртоғи вақтинча ишсиз. Уларнниг 4 нафар фарзанди бор. 3-ўғли Собир Отабоев гемофилия касаллиги билан 1-гуруҳ ногирони, кенжа фарзанди Нурмуҳаммад Отабоевни ҳам ушбу касаллик безовта қилади.

Шу пайтгача 3 хонали уйда 3 та оила сиқилиб, амал-тақал қилиб  яшаб келарди. Уларнинг мурожаатидан кейин Собир Отабоев учун Ғаллаорол тумани, Самарқанд маҳалласи, Янгиқўрғон массивидан 2 хонали уй ажратиб берилди. Айни пайтда у турмуш ўртоғи ва 1 нафар фарзанди билан янги уйда мамнун яшаб келмоқда.      

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!