Обуна бўлинг

Жамият    7:14 / 26.07.2022     462

“Жиззах автомобиль заводи” МЧЖ базасида йилига 20 мингта “Volkswagen” ишлаб чиқарилади

Завод ўша машҳур “Volkswagen” концернининг йўловчи ва юк ташишга мўлжалланган бир неча моделдаги енгил тижорат автомобилларини тўлиқ саноат цикли бўйича ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Фото: Jizzax.uz

“Ўзавтосаноат” ва “Volkswagen Group Rus” ўртасида Ўзбекистонда енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш ҳамда сотиш бўйича ҳамкорлик келишуви имзоланган. Ушбу келишув – “Жиззах автомобиль заводи” масъулияти чекланган жамияти базасида енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шунингдек, ишлаб чиқарилган техникани сотиш тизимини йўлга қўйишга қаратилган. Бу ҳақда ЎзА хабар қилмоқда

Завод ўша машҳур “Volkswagen” концернининг йўловчи ва юк ташишга мўлжалланган бир неча моделдаги енгил тижорат автомобилларини тўлиқ саноат цикли бўйича ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

“Volkswagen Group Rus” янги замонавий ишлаб чиқариш технологиялари ва жараёнларини тақдим этибгина қолмай, заводда иш фаолиятини бошлаш мақсадида жалб этилган ва асосан жиззахлик ёшлардан ташкил топган ишчи-хизматчиларни ўқитиб, тажрибасини ошириб тайёр мутахассисларга айлантиради.

Завод “Volkswagen” концернининг ишлаб чиқариш, сифат, харидлар, етказиб бериш ва сотув тизимлари бошқаруви борасидаги замонавий стандартларига мувофиқ иш юритади. Шунингдек, корхона режаларига маҳаллий автомобиль бутловчи қисмлари ишлаб чиқарувчиларини (бугунги кунда улар “Ўзавтосаноат” АЖга тегишли 30 та йирик завод ва 160 дан зиёд ўрта ҳамда кичик корхоналардан иборат) жалб қилиш орқали муайян маҳаллийлаштириш даражасини таъминлаш ҳам киради.

Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 20 минг дона автомобилни иашкил этади. Юқорида таъкидланган икки томонлама битим доирасида томонлар ҳамкорликни 2020 йилда “Volkswagen Caddy” моделини ишлаб чиқариш ва сотиш билан бошлаган эди. Бу таклиф этилган иккита модификацияда: 7 ўринли йўловчи универсали ва юк фургони бўлиб, ушбу модель ҳам тижорат, ҳам оилавий фойдаланишга мўлжалланган.

Автомобиль қуввати 110 от кучига эга бўлиб, ҳажми 1,6 литрли тежамкор бензинли двигатель билан жиҳозланади. Шаҳар цикли режимида ёқилғи сарфи 100 километрга 9,3 литрга, катта трассаларда эса 100 километрга 6,1 литрга тўғри келади.

Ҳамкорлик доирасида келажакда “Volkswagen Group” концернининг кенг моделлар қаторидан бошқа намуналарни ҳам ишлаб чиқариш ва келтириш имконияти кўриб чиқилмоқда. Корхона тўлиқ ишга тушгач 1 минг 500 дан ортиқ ёшлар иш билан таъминланади.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!