Обуна бўлинг

Жамият    10:01 / 14.10.2022     290

Жиззах давлат педагогика университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 2 000 доллар сўраган аёл ушланди

У мазкур олий таълим муассасасида танишлари борлигини айтиб абитуриент ўқишга киришига кафолат берган.

Фото: видеодан кадр

Жиззах шаҳри Зилол маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Жиззах вилояти ИИБга ариза билан мурожаат қилиб қонунбузарларга нисбатан чора кўришни сўраган.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, аризачининг қариндоши Жиззах давлат педагогика университетида ўқиш учун ҳужжат топширган. У 2022 йилнинг август ойида ўзига олдиндан таниш аёл билан гаплашган вақтда аёл мазкур ОТМда икки нафар таниши ишлаши, улар орқали абитуриентни ўқишга киритиб қўйиши мумкинлигини айтган.

“Ҳожатбарор” ўзининг “хизмати” учун 2 000 АҚШ доллари сўраган. Келишувга кўра, абитуриентнинг ҳужжатлари ҳамда олдиндан 500 АҚШ доллари миқдорда пул берилиши, шундагина ОТМдаги “танкалар” абитуриентнинг имтиҳонлардан ўтишида ёрдам бериб, унинг ўқишга кириши кафолатланганиши керак эди.

Келиб тушган ариза бўйича Жиззах вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Фото: видеодан кадр

Тадбирда ўқишни киритиб қўйишни ваъда қилган аёл аризачидан сўралган 500 АҚШ доллари ҳисобидан 5 млн. сўмни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!