Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 28.09.2022     429

Жиззах жамоат саломатлиги техникуми директори ўринбосари пора олаётган вақтда ушланди

У фуқарони ушбу техникумга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 500 доллар сўраган.

Фото: Прокуратура Департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Маълум қилинишича, Абу Али ибн Сино номидаги Жиззах жамоат саломатлиги техникуми директори ўринбосари Ж.Т., фуқаро Ш.ни ушбу техникумга ўқишга киритиб қўйиш эвазига пора талаб қилган.

Тезкор тадбир чоғида жамоат саломатлиги техникуми директори ўринбосари сўралган 500 АҚШ долларини олган вақтда далилий ашёлар билан ушланган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!