Жамият    8:05 / 5.10.2022     689
Жиззах шаҳрида аёл маҳалладоши томонидан пичоқланди
Бунга ўзаро келишмовчилик сабаб бўлган.

Жиззах шаҳри Иттифоқ маҳалласида истиқомат қилувчи, турмушидан ажрашган аёлни таниш маҳалладоши “кечаси билан ижтимоий тармоқларда ким билан ёзишасан”, — деб ошхонадаги ош пичоғи билан қорин соҳасига бир маротаба уриб тан жароҳати етказган.
Оқибатда жабрланувчи қорин соҳаси санчлиб кесилиш жароҳати ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати маълумотларига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи процессуал тартибда ушланиб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.
