Жамият    13:57 / 16.06.2022     271
Жиззах шаҳрида ID-карта бериш бошланди
ID-картани Жиззах шаҳар давлат хизматлари марказида расмийлаштириш ва олиш мумкин.

Жиззах шаҳар давлат хизматлари марказида ID-картасини расмийлаштириш ва бериш хизмати йўлга қўйилди. Эндиликда мазкур худудда истиқомат қилувчи фуқаролар бевосита ушбу хизматдан фойдаланишлари мумкин бўлади.
Қонунчиликка асосан 2022-йилнинг 1-январидан эътиборан Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификация ID-картасини расмийлаштириш ва бериш хизмати Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам амалга оширилиши белгиланган. 14-июн куни Жиззах шаҳар давлат хизматлари марказида ID-картасини расмийлаштириш ва бериш хизмати йўлга қўйилди.
Яна бир янгилик барча давлат хизматлари марказларида бепул Wi-Fi зоналари ташкил қилинди.
Бундан ташқари вилоятимиздаги туман, шаҳар давлат хизматлари марказларида аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида “Ўз-ўзига хизмат кўрсатиш” бурчаклари ташкил этилган.
Бу ҳам бўлса, фуқароларнинг давлат хизматларидан эмин-эркин фойдаланишларига замин яратади.
Бирор бир хизматдан фойдаланиш истагидаги аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари бепул интернетдан фойдаланган ҳолда хизмат олиши мумкин бўлади.
