Обуна бўлинг

Жамият    10:01 / 20.02.2023     176

Жиззах шаҳрида оқарсувни ифлослантирган фуқаролар жазога тортилди

Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан олиб борилган ўрганиш ишлари давомида Жиззах шаҳридаги “Ҳамид Олимжон” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи, Жиззах шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси балансида бўлган ариқнинг бугунги ҳолати ўрганилди.

Ўрганишларга кўра, Қангли ариғи ёқасига аҳоли томонидан ноқонуний равишда турли қаттиқ маиший чиқиндилар ташланганлиги, бундан ташқари аҳоли хонадонларининг оқава сув тармоқлари тўғридан-тўғри ушбу ариққа чиқариб қўйилганлиги аниқланди.

Амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида Жиззах шаҳар Ободонлаштириш бошқармасининг 80 нафар ишчи-ходимлари ёрдамида тўпланган чиқиндилар бартараф этилди.

Шунингдек, Жиззах шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ходимлари томонидан 4 нафар фуқарога экологик талабларни бузганлиги учун маъмурий иш қўзғатилди. 9 нафар фуқарога эса огоҳлантириш хатлари берилди.

Табиат ресурслари вазирлиги Жиззах вилояти бошқармаси
ахборот хизмати

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!