Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 22.12.2022     332

Жиззах шаҳрида пичоқланган фуқаро шифохонада вафот этди

Фуқаро синглиси билан гаплашган бошқа бир шахсга ошхона пичоғи билан оғир жароҳатлар етказгани аниқланган.

Жорий йилнинг 18 декабрь куни соат 16.40 да Жиззах шаҳрининг Обод маҳалласида яшовчи Л.Қ. “Нега синглим билан гаплашиб юрибсан”, — дея ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан Иттифоқ маҳалласида истиқомат қилган Н.Б.нинг кўкрак ва қорин соҳасига икки марта зарба берган.

Жабрланувчи Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалида кўрсатилган муолажаларга қарамасдан вафот этди.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчи вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган. 

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!