Жамият    14:41 / 27.07.2022     302
Жиззах шаҳрида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
Бунинг оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 200 млн. сўмдан ошиқ зарар етказилган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтакор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “J.T.” МЧЖга қарашли Жиззах шаҳрида жойлашган ғишт ишлаб чиқариш цехи 471,6 млн сўм қарздорлиги сабабли табиий газ тармоғидан узилган бўлса-да, корхонанинг масъул шахслари аҳоли учун ўтказилган ўрта босимли табиий газ тармоғига ноқонуний уланганлиги ҳамда қўлбола усулда тайёрланган горелкалардан фойдаланиб келганликлари аниқланди.
Бунинг натижасида, давлат ва жамият манфаатларига 272,3 млн сўм зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
