Обуна бўлинг

Жамият    8:45 / 30.06.2022     485

Жиззах шаҳрига янги автобуслар олиб келинди

“Akay” русумли автобуслар  шаҳар ичи йўналишларига жойлаштирилди.

Фото: Жиззах вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати

Жиззах вилояти транспорт бошқармаси белгиланган дастур асосида жамоат транспорти борасидаги муаммоларни бартараф этиш, аҳолини хавфсиз, қулай ва янги жамоат транспортлари билан таъминлаш устувор вазифа этиб белгилаган эди.

Ушбу мақсад ва вазифаларнинг ижросини таъминлаган ҳолда Жиззах шаҳрида фаолият олиб бораётган “Jizzax avtotrans servis” МЧЖ ташаббуси билан олиб келинган 15 та янги “Akay” русумли автобуслар  шаҳар ичи йўналишларига жойлаштирилди.

Жиззах вилояти транспорт бошқармаси томонидан аҳолини жамоат транспортига бўлган эҳтиёжини ўрганиш ва жойларда жамоат транспортига бўлган талабидан келиб чиққан ҳолда янги олиб келинган автобуслар ШиАЙ-35-сонли “Кўз касалликлар шифохонаси – Тасқибос МФЙ» йўналишларига жойлаштирилди.

Мазкур йўналишдаги ISUZU русумли автобуслар эса, Жиззах шаҳар “Шодлик” МФЙ аҳолисининг талабига кўра, ШиАЙ-10-сонли “Шодлик МФЙ – Учариқ МФЙ” автобус йўналиши очилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 738-сон қарорига асосан навбатдаги тендерга қадар “Jizzax avtotrans servis” МЧЖ бириктириб берилди.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!