Обуна бўлинг

Жамият    13:39 / 17.08.2022     227

Жиззах шаҳрининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади!

2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 18-19 август кунлари Жиззах шаҳрининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

“Жиззахшаҳаргаз” газ таъминоти бўлимининг “Dizak.uz”га маълум қилишича, “Ғаллаорол Магистрал газ қувурлари бошқармаси”нинг 2022 йил 15-август кунги, №45-02-20/1526-сонли хатига асосан, 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Жиззах шаҳрининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Жиззах шаҳри газ таъминотига хизмат қилувчи “Шимолий” ГТСнинг аҳоли тармоғида 2022 йилнинг 18 август куни ерталаб соат 8:00 дан, кеч соат 18:00 га қадар, Жиззах шаҳрининг “Зилол”, “Олмазор”, “Халқобод”, “Оққўрғонлик”, “Учариқ”, “Раваллиқ”, “Ўратепалик”, “Қассоблик”, “Жиззахлик” маҳалла фуқаролар йиғинлари, шунингдек МФЙларга яқин ҳудудлардаги аҳоли хонадонлар ва улгуржи истеъмолчиларига ҳамда “Тошкент-6” ГТСнинг аҳоли ва Саноат-3 тармоғида 2022 йилнинг 19 август куни ерталаб соат 8:00 дан, кеч соат 18:00 га қадар, Жиззах шаҳрининг “Бунёдкор”, “Ёшлик”, “Иттифоқ”, “Дўстлик”, “Бобур”, “Обод”, “Нурлиобод”, “Қалия”, “Улуғбек” маҳалла фуқаролар йиғинлари, шунингдек, МФЙларга яқин ҳудудлардаги аҳоли хонадонлар ва улгуржи истеъмолчиларига, Жиззах шаҳри Саноат-A (МИЗ) ҳудудидаги улгуржи истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш тўхтатилади.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!