Обуна бўлинг

Жамият    10:01 / 29.09.2022     226

Жиззах ва Сирдарёда қатор ўғриликларни содир этган шахс 10 йилга қамалди

У 5 маротаба ўғрилик учун судланиб, жазони озодликдан маҳрум қилиш жойларида, яна махсус тартибли колонияларда ўтаб келганига қарамай эски “ҳунари”дан воз кечмаган.

Тошкент вилояти, Бекобод туманида яшовчи Ж. 5 маротаба ўғрилик учун судланиб, жазони озодликдан маҳрум қилиш жойларида, яна махсус тартибли колонияларда ўтаб келган бўлса-да, яна Жиззах ва Сирдарё вилоятларида эски “ҳунари”ни амалга оширган.

У навбатдаги ўғирликларни шериги билан амалга оширган.

Тажрибали ўғри ва унинг шериги “Matiz BEST” русумли автомашинада Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани, Ёйилма МФЙ ҳудудига келиб, жабрланувчига тегишли дала майдонида бўлган ўртача бозор нархи 7 миллион сўм бўлган бир бош, Гулистон тумани Сойибобод маҳалласи ҳудудидаги нархи 12 миллион сўмлик бир бош, Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидаги фермер хўжалиги дала майдонидаги бозор нархи 10 миллион сўмлик бир бош йирик шохли қорамолларни, Шароф Рашидов тумани Ғазғонтепа МФЙ ҳудудидаги жабрланувчининг ўртача бозор нархи 10 миллион сўм бўлган 1 бош отини дала майдонида сўйиб олиб, уни бўлакларга бўлиб, Тошкент шаҳар “Чорсу” бозорига олиб бориб, гўшт савдоси билан шуғулланувчи шахсга жиноий йўл билан топилганлигини айтмасдан сотиб юборади. Ўғрилар бу каби жиноятларни кўплаб содир этади.

Жиноят ишлари бўйича Ширин шаҳар судининг ҳукми билан судланувчи Жиноят кодекси 169-моддаси 4-қисмининг “б” банди айбли, деб топилиб, унга 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди ва умумий ҳисобда жабрланувчиларга 59.600.000 сўм миқдорда моддий зарар ундирилиши белгиланди.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!