Обуна бўлинг

Жамият    6:09 / 12.06.2022     321

Жиззах вилояти ҳокимининг шахсан топшириғи билан кўп қаватли уйда ичимлик суви муаммоси бартараф этилди

“Қассоблик” маҳалласидаги кўп қаватли уйда истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқаролар вилоят ҳокимига мурожаат қилишган эди.

11 июнь куни Жиззах шаҳрида Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, сайёр қабулда 200 дан зиёд фуқаронинг мурожаати тингланди.

Фуқаролар вилоят ҳокимига тадбиркорлик учун кредит олиш, йўлни таъмирлаш, уй-жойни таъмирлаш ва уй-жой билан таъминлашда кўмаклашиш, ичимлик суви билан таъминлаш, моддий ва тиббий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилишди.

Эргаш Салиев фуқароларнинг мурожаатлари эътиборсиз қолмаслигини билдириб, уларнинг барча саволларига вилоят корхона, ташкилот, муассасаларнинг раҳбарлари очиқ-ойдин жавоб беришларини таъкидлади.

Шунингдек, мутасаддиларга аҳоли томонидан кўтарилган муаммоларни имкон қадар тез фурсатларда бартараф этиш чораларини  кўриш бўйича топшириқ берилди.

Кўплаб мурожаатлар шу жойнинг ўзида ечимини топди. Жумладан, Қассоблик маҳалласидаги кўп қаватли уйда истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқаролар вилоят ҳокимига ичимлик суви бўйича мурожаат қилишган эди.

Эргаш Салиев тегишли соҳа вакилларига ушбу масалани шу куннинг ўзида ҳал этиш бўйича топшириқ берди ва орадан кўп вақт ўтмай Қассоблик маҳалласидаги кўп қаватли уйда ичимлик суви муаммоси бартараф этилди.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!