Обуна бўлинг

Жамият    6:09 / 26.06.2022     283

Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармасида бир гуруҳ ОАВ ходимлари ва блогерлар эътироф этилди

Тадбирда мамлакатимиз янги тараққиёт босқичига кўтарилаётган, очиқлик ва ошкоралик, сўз ва фикр эркинлиги ҳаётимиз мезонига айланиб бораётган ҳозирги пайтда бу масъулият янада кучаяётгани таъкидланди.

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни. Шу муносабат билан Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармасида тадбир ташкил этилди.

Унда соҳа фаолиятини ОАВ ва интернет тармоғида ёритишда ҳисса қўшган бир гуруҳ фидойиларнинг меҳнатлари эътироф қилинди.

Табирда сўз олган Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров мамлакатимиз янги тараққиёт босқичига кўтарилаётган, очиқлик ва ошкоралик, сўз ва фикр эркинлиги ҳаётимиз мезонига айланиб бораётган ҳозирги пайтда бу масъулият янада кучаяётганини таъкидлади.

Бошқарма бошлиғи бу борада соҳада кечаётган ўзгаришлар, амалга оширилаётган ислоҳотларни жамоатчиликка етказиш, ички ишлар органларининг фуқаролар тинчлиги ва осойишталигини сақлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, қонун устуворлигини таъминлаш, халқ фаровонлигини ошириш йўлида олиб бораётган кенг кўламдаги саъй-ҳаракатларини ОАВ ва интернет тармоғида ёритишда фаоллик кўрсатган ижодкорларга миннатдорлик билдирди.

Шундан сўнг ўтказилган тақдирлаш маросимида бошқарма мультимедиа маркази ходимлари, шунингдек, бир гуруҳ журналист ҳамда блогерларга Жиззах вилояти ИИБнинг табрикномалари ва эсдалик совғалари топширилди.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!