Обуна бўлинг

Жамият    6:09 / 14.06.2022     518

Жиззах вилояти мусиқали драма театри жамоаси тақдирланди

Жиззахлик ижодкорлар Қўқон шаҳри мезбонлик қилган “Қўқон хонлигининг Туркий халқлар давлатчилиги шаклланиши ва маданий меросида тутган ўрни” мавзуидаги халқаро конференцияда иштирок этишди

Жорий йилнинг 4-10 июнь кунлари Жиззах вилояти мусиқали драма театри жамоаси Фарғона водийси бўйлаб ижодий сафарда бўлди.

Сафар давомида жиззахлик ижодкорлар Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳри мезбонлик қилган “Қўқон хонлигининг Туркий халқлар давлатчилиги шаклланиши ва маданий меросида тутган ўрни” мавзуидаги халқаро конференцияда ҳам иштирок этишди.

Жиззах вилояти мусиқали драма театри жамоаси Маданият вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган анжуман доирасида Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри бош режиссёри Фарҳод Бойназаров томонидан саҳналаштирилган “Тож” спектаклини намойиш қилди.

Конференция меҳмонлари учун премьера тарзида тақдим этилган премьера сўнгида асар муаллифи ҳамда Халқаро турк маданият ташкилоти – Турксой бош котиби Султанбай Райевга эсдалик совғалари топширилди, келгусидаги ўзаро ҳамкорлик хусусида келишиб олинди.

Ўз навбатида халқаро ташкилот аъзолари Жиззах вилояти мусиқали драма театри жамоаси ҳамда намойиш қилинган спектакль ҳақида илиқ фикрлар билдиришди. Шу билан бирган театр жамоасига Турк дунёси санъати ривожига қўшган ҳиссаси учун Турксой ташкилотининг махсус совғаси топширилди.

Жиззахлик ижодкорлар қатор нуфузли халқаро фестивалларда иштирок этиш учун таклиф қилиндилар.

Dizak.uz

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!