Обуна бўлинг

Жамият    18:38 / 20.06.2022     468

Жиззах вилояти пора олиш жиноятлари сонига кўра республикада нечанчи ўринда экани маълум бўлди

2021 йилда республика бўйича 91 та пора олиш жинояти содир этилган бўлиб, уларнинг 49 таси биринчи даражали раҳбар, 8 таси раҳбар ўринбосари, 34 таси ижрочи ва техник ходим иштирокида бўлган.

АОКАда ўтказилган брифингда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова пора олиш билан боғлиқ жиноятлар таҳлили ҳақида маълумот берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида 17 та пора олиш жинояти содир этилган бўлиб, бу ўтган 2021 йилнинг 5 ойига нисбатан 40 тага кам.

2021 йилда 91 та пора олиш жинояти содир этилган бўлиб, уларнинг 49 таси биринчи даражали раҳбар, 8 таси раҳбар ўринбосари, 34 таси ижрочи ва техник ходим иштирокида бўлган (77 нафари эркак, 14 нафари аёл). Ҳолатлар юзасидан 91 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилган.

Маълум қилинишича, 2021 йилда Жиззах вилоятида пора олиш билан боғлиқ 9 та жиноят содир этилган. Бу кўрсаткич бўйича Жиззах республикада 3 ўринда қайд этилган.

Соҳалар кесимида таҳлил қилинганда, 91 та пора олиш жиноятидан 20 таси ички ишлар (8 таси йўл ҳаракати хавфсизлиги), 12 таси мактабгача таълим, 10 таси ҳокимлик, 6 таси ҳарбий, 6 таси қишлоқ хўжалиги, 4 таси халқ таълими, 4 таси қурилиш, 3 таси коммунал хизмат (электр, газ, сув) ва 26 таси бошқа соҳалар ҳисобига тўғри келган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!