Жамият    13:52 / 4.08.2022     284
Жиззахда 121 млн сўмлик дори воситаларини ноқонуний равишда сотаётганлар ушланди
Фуқаро дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш орқали даромад орттиришни кўзлаган.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Зарбдор туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаро Ш.А. дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, тегишли ҳужжатлари бўлмаган 6 000 дона «Милкортин» номли ва 100 дона «Мохифлон» номли дори воситаларини жами 121 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
