Жамият    7:00 / 2.06.2023     403
Жиззахда 18 ёшли қиз юқори қаватдан ўзини ташлаб, жонига қасд қилди
1 июнь куни соат 13:03 ларда Жиззах вилоят ИИБ 102 автоматлаштирилган тизимига бу ҳақда хабар тушган. Жиззах шаҳрининг “Иттифоқ” маҳалласида рўйхатда туриб, Шароф Рашидов тумани “Нурафшон” МФЙда яшаган 2005- йилда туғилган М.Б. “Заргарлик” МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйнинг томига чиқиб, ўша ердан ўзини пастга ташлаган ва воқеа жойида вафот этган.

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида 18 ёшли қиз юқори қаватдан ўзини ташлаб, жонига қасд қилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.
Унга кўра, 1 июнь куни соат 13:03 ларда Жиззах вилоят ИИБ 102 автоматлаштирилган тизимига бу ҳақда хабар тушган. Жиззах шаҳрининг “Иттифоқ” маҳалласида рўйхатда туриб, Шароф Рашидов тумани “Нурафшон” МФЙда яшаган 2005- йилда туғилган М.Б. “Заргарлик” МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйнинг томига чиқиб, ўша ердан ўзини пастга ташлаган ва воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширувни шаҳар прокуратураси олиб бормоқда.
