Жамият    7:01 / 7.10.2022     253
Жиззахда 18 ёшли қизнинг ёнидан кучли таъсир қилувчи дорилар топилди
Унга психотроп дориларни берган шахс ҳам ушланди.

Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси Жиноят-қидирув бошқармаси Гиёҳвандлик моддалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан кучли таъсир қилувчи дориларни сақлаш билан боғлиқ навбатдаги қонунбузарликка чек қўйилди.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, Жиззах шаҳар Марказий деҳқон бозорида юрган Заргарлик маҳалласида яшовчи 18 ёшли қиз ички ишлар бўлимига олиб келиниб, шахсий тинтув қилинди.
Текширув давомида фуқаро ёнида бўлган аёллар сумкаси ичида қора рангли полиэтилен пакетга ўралган 40 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

У дори воситаларини Шароф Рашидов тумани Пастки сўлоқли маҳалласида истиқомат қилувчи фуқародан олганини маълум қилган. Шундан сўнг тадбир иштирокчилари томонидан тезкор тадбир давом эттирилиб, 1995 йилда туғилган ушбу шахс бошқарувидаги Lacetti русумли автомашина холислар иштирокида кўзда кечирилганда 21 дона худди шундай дорилар борлиги ойдинлашди.
Ҳолат юзасидан қўшимча суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
