Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 10.01.2023     872

Жиззахда 19 йил давомида меҳнат таътилига чиқмаган ходимга иш жойидан компенсация ундириб бериладиган бўлди

Фойдаланилмай қолган меҳнат таътили учун пуллик компенсация миқдори 80 миллион сўмдан ошиб кетган.

Жиззах вилояти адлия бошқармаси ахборот хизматига кўра, Зарбдор тумани Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ходими Ў. Умурзаков Зарбдор тумани адлия бўлимига мурожаат қилиб 1986 йилдан то 2019 йилгача меҳнат таътилига чиқмагани ва шунинг учун фойдаланилмай қолган меҳнат таътили учун пуллик компенсация ундиришни сўраган.

Ушбу мурожаатни ўрганиш жараёнида ҳақиқатан ҳам 19 йил учун жами 80 млн 928 минг 800 сўм ходимга тўлаб берилмаганлиги аниқланиб, тақдимнома ва фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судига ариза киритилган.

Суд қарорига асосан, Ў. Умурзаковга 80 млн 928 минг 800 сўм компенсация ундирилиши белгиланди.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!