Обуна бўлинг

Жамият    7:00 / 9.08.2022     360

Жиззахда 2022—2024 йилларда 35 мингдан ортиқ хонадон 2 босқичли газ таъминоти тизимига ўтказилади

Ҳозирга келиб Жиззах вилоятида табиий газ билан газлашган ҳовли уйлар сони 114 721 тани ташкил этмоқда.

Фото: “Hududgaz Jizzax”

Вазирлар Маҳкамасининг “Республика истеъмолчиларини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш тизимининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Norma’нинг ёзишича, газ таъминоти тизимини модернизация қилиш ва ривожлантириш ҳамда мавжуд қувватлардан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида 2022 йил октябрь ойида ҳудудларда ер участкаларида жойлашган ҳамда марказий иссиқлик таъминотига уланмаган кўп қаватли уйларда “Табиий газ назорати ва ҳисоби автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳаси тўлиқ жорий этилиши ва биллинг тизими тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилмоқда.

Навоий ва Бухоро вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида марказлашган иссиқлик таъминотига уланган ҳамда табиий газ истеъмоли юқори бўлмаган 11,5 мингта кўп қаватли уйларда электрон газ ҳисоблагичлар ушбу уйлар кириш қисмидаги умумий газ қувурларига ўрнатилади.

Истеъмолчиларга табиий газ етказиб беришни “газ тақсимлаш станцияси – туман (шаҳар) чегараси – йирик участкалар кириш қисми – истеъмолчи” технологик занжири асосида 1 800 та электрон ҳисоблагичларни ўрнатиш ва мониторинг қилиш имконини берувчи автоматлаштирилган тизим ишга туширилади.

Қуйидагилар тасдиқланди:

2022-2024 йилларда республика ҳудудларидаги ер участкаларида жойлашган аҳоли хонадонлари газ таъминоти тизимини икки босқичли тизимга ўтказиш мақсадли кўрсаткичлари;

2022 йилда “Ҳудудгазтаъминот” тизимидаги газ тармоқлари геоахборот тизимини жорий этиш бўйича қурилмалар электрон топографик харитаси ва атрибутив маълумотларини шакллантириш мақсадли кўрсаткичлари;

2022-2024 йилларда “Ҳудудгазтаъминот” газ таъминоти тизимини модернизация ва реконструкция қилиш чора-тадбирлари мақсадли кўрсаткичлари;

газ таъминоти тизимидаги ходимлар хорижий давлатлар ихтисослашган компаниялари ва марказларида малакасини ошириш, корпоратив бошқарув кўникмаларини шакллантириш бўйича “йўл харитаси”.

Ҳужжатга кўра, Жиззах вилоятида табиий газ билан газлашган ҳовли уйлар сони 114 721 тани ташкил этмоқда. Шундан 2 босқичли газ таъминоти тизимига ўтказилган хонадонлар сони 25 813 та.

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Жиззах вилоятида 2022—2024 йилларда 35 334 та хонадон 2 босқичли газ таъминоти тизимига ўтказилади.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!