Жамият    7:01 / 27.08.2022     230
Жиззахда 250 кг номаълум ҳайвон гўшти олиб кетаётган Nexia тўхтатиб қолинди
Ҳайдовчи ҳеч қандай ҳужжат тақдим эта олмагани боис гўшт маҳсулотининг истеъмолга яроқлилиги аниқлангунга қадар вақтинча музхонага жойлаштирилган.

“Ishonch” хабарига кўра, “Сангзор-15” ЙПХ масканида Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ҳамда вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари томонидан назорат тадбири олиб борилган.
Тадбир давомида Самарқанд—Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган Nexia тўхтатилиб текширилганда, А.Ш. бошқарувидаги ушбу машина юкхонасида 250 килограмм номаълум ҳайвон гўшти борлиги аниқланган.
Ҳайдовчи ҳеч қандай ҳужжат тақдим эта олмагани боис гўшт маҳсулотининг истеъмолга яроқлилиги аниқлангунга қадар вақтинча музхонага жойлаштирилган. Гўшт ташиш қоидасини бузган фуқарога маъмурий баённома расмийлаштирилган.
