Обуна бўлинг

Жамият    7:00 / 17.08.2022     236

Жиззахда 3 ёшли қизча яқин қариндоши томонидан шафқатсизларча калтакланиши оқибатида вафот этгани айтилмоқда

Қизчанинг онаси Туркияга ишлаш учун кетган, у холасининг қўлида қолган. Қизча шунчалик хўрланганки, кўкармаган жойи қолмаган.

«Дарё» таҳририятига келиб тушган маълумотга кўра, Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида 3 ёшли қизалоқ олган оғир тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.

Ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов Жиззах вилояти прокуратураси ахборот хизмати билан боғланди.

Прокуратура берган маълумотга кўра, ҳақиқатан ҳам Пахтакор туманида 3 ёшли қизалоқ вафот этган. Қўшимча қилинишича, марҳум қизалоқни яқин қариндоши калтаклаб, оғир тан жароҳати етказган.

Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Лекин модданинг қайси банди бўйича иш юритилаётгани айтилмаган.

Агар қизалоқ вафот этгани ҳисобга олинса, ҳолат Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) «д» банди жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлса — саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши қайд этилган.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, қизалоқ 12 август куни Пахтакор тумани марказий шифохонасининг шошилинч реанимация бўлимига ўта оғир ҳолатда олиб келинган.

Қизчанинг онаси Туркияга ишлаш учун кетган, у холасининг қўлида қолган. Қизча шунчалик хўрлаганки, кўкармаган жойи қолмаган. Ўнг қўли синган, юз кўзлари кўкариб, шишиб кетган. Ҳамма жойида шилинган, кўкаришлар бор, оғиз бўшлиғи — милклари йиринглаб кетган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!