Обуна бўлинг

Жамият    7:00 / 28.02.2023     150

Жиззахда 35 граммга яқин наркотик модда ноқонуний савдоси олди олинди

Жиззах вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши кураш бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси вакиллари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказишди.

Фото: Видеодан кадр

Жиззах вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси вакиллари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида, “Самарқанд-Жиззах” йўналишида ҳаракатланиб келаётган фуқаро бошқарувидаги Lacetti русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда тўхтатилиб, кўздан кечирилганда эгнидаги курткасидан полиэтилен пакетга солиниб, ўралган гиёҳванд врситасига ўхшаш модда топилди.

Мазкур модда ашёвий далил сифатида олиниб, экспертизадан ўтказилганда эса у соф вазни 19,47 грамм бўлган опий гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди.

Худди шунга ўхшаш яна бир ҳолат Жиззах ва Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда аниқланди. Самарқанд шахрида ўтказилган тезкор тадбирда олдиндан кузатувга олинган фуқароўзида мавжуд гиёҳванд моддани шартли харидорга сотаётган вақтда қўлга олинди.

Фуқаро харидорга сотмоқчи бўлган ушбу модда текшириб кўрилганида, оғирлиги 10 граммни ташкил этувчи опий гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди.

Шунингдек, ушбу фуқаро шахсий кўрикдан ўтказилганида,унинг чўнтагидан яна 6 грамм опий гиёҳванд моддаси топилди. 2 та ҳолатда ашёвий далил сифатида олинган гиёҳванд моддаларнинг соф оғирлиги 34,67 граммни ташкил этди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!