Обуна бўлинг

Жамият    7:02 / 13.07.2022     361

Жиззахда 490 гектардан ортиқ ер майдони ўзбошимчалик билан ўзлаштириб олинган

Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари таҳлил қилинганида, 388 та ҳолатда 57,6 гектар ер уй-жой қуриш мақсадида ўзлаштириб олингани ойдинлашган.

Жиззах шаҳрида Кадастр агентлигининг Жиззах вилояти бошқармаси ахборот хизмати ташаббуси билан журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ташкил этилди.

Республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар иштирок этган тадбир аввалида Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси ва унинг туман, шаҳар бўлимлари томонидан жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида ер ва кадастр назорати тизимида амалга оширилган ишлар бўйича атрофлича маълумот берилди.

Фото: ЎзА

Таъкидланганидек, жорий йилнинг январь-июнь ойларида соҳа инспекторлари томонидан ер назорати тизимида олиб борилган тадбирлар натижасида вилоят бўйича 947 та ҳолатда 490,7 гектар ер майдони юридик ва жисмоний шаҳслар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги аниқланган. Ушбу ер майдонларининг 338 та ҳолати, яъни 57,6 гектар ўзбошимчалик билан ўзлаштирилган майдони Ер фондининг қишлоқ хўжалиги тоифасига, 608 та ҳолатидаги 46 гектари аҳоли пунктига, 8 та ҳолатидаги 0,1 гектари саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган, 18 та ҳолатда эса 13,7 гектари Ўрмон фонди, 1 та ҳолатда 0,1 гектари Сув фонди, 95 та ҳолатда 13,3 гектари захира ерлари ҳисобига тўғри келади.

Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари таҳлил қилинганида, 388 та ҳолатда 57,6 гектари уй-жой қуриш мақсадида, 121 та ҳолатда 1,8 гектари нотурар жой бинолари қуриш, 14 та ҳолатда 12,4 гектари кўп йиллик дарахтзорлар барпо этиш, 1 та ҳолатда 0,02 гектар балиқ ҳовузи яратиш ва 423 та ҳолатда 419 гектари бошқа турли мақсадларда фойдаланиш учун эгаллаб олинганлиги таъкидланди.

Юқоридаги ҳолатларни бартараф этиш бўйича тизим ходимлари томонидан ҳуқуқбузарларнинг барчасига огоҳлантириш хатлари берилиб, шундан 595 та ҳолат жойида ихтиёрий бартараф этилган ва ер участкаси амалдаги қонунга кўра қайтарилган. 86 та ҳолат бўйича эса судларга даъво аризалари киритилган. Ушбу аризаларнинг 8 таси қаноатлантирилган бўлса, 15 таси рад этилган ва 63 тасида ўрганиш жараёнлари олиб борилмоқда ва шу ўринда, 13 та ҳолат бўйича қўшма тартиб асосида прокуратура органларига маълумот берилганлиги соҳа ходимлари ўз вазифаларини  яхши бажараётганини кўрсатиб турибди. 

Шунингдек, 253 та бартараф этилмай турган ҳолатлар бўйича, ихтиёрий бартараф этиш юзасидан берилган муддатда бартараф этилмаган тақдирда, қатъий чоралар кўрилиши хусусида ёзма равишда  огоҳлантирилган. Бундан ташқари, 2022 йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида 802 та ҳуқуқбузарга нисбатан жами 6 миллиард 307 миллион 554 минг сўм маъмурий жарималар қўлланилди. Жумладан, МЖтКнинг 60-модда 2-қисми билан 96 та, ушбу модданинг 3-қисми билан 157 та, 60 прим 1-модда билан 1 та, 68-модда 1-қисми билан 101 та ва 68 прим 1-модда бўйича 449 та ҳолатда маъмурий жарималар қўлланилди. Қўлланилган жарималарнинг 319 тасидан 572 миллион 665 минг сўм қисми кадастр органлари томонидан ундирилиши таъминланди. 

Амалдаги қонун ва белгиланган тартиб бўйича 15 кунлик муддатда тўловни амалга оширган ҳуқуқбузарларга 173 миллион 469 минг сўм – 30 фоизлик имтиёзлар қўлланилди. Тўланмай турган 5 миллиард 561 миллион 420 минг сўмлик жариманинг муддати ўтган 302 тасидаги 3 миллиард 378 миллион 480 минг сўмлик қисми мажбурий ундирувга қаратилди ва мажбурий тартибда 47 та ҳолатда 134 миллион 190 минг сўм маблағ ундириб олинди.

Ундирилмасдан қолаётган жарималар миқдори 5 миллиард 427 миллион 230 минг сўмни ташкил этмоқда. Бу жарималар бир ойлик муддатда ихтиёрий тўланмаган тақдирда босқичма-босқич мажбурий ижрога қаратилганлиги очиқланди.

Тадбирда кадастр органлари ходимлари томонидан бундан кейин ҳам прокуратура, судлар, солиқ идоралари, мажбурий ижро бюроси каби тегишли соҳа вакиллари билан ҳамкорликда ер назорати тизмида амалий ишлар олиб борилиши алоҳида қайд этиб ўтилди.

Матбуот анжумани сўнгида, журналист ва блогерларнинг мавзуга оид ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутахассислари томонидан батафсил жавоб берилди.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!