Обуна бўлинг

Жамият    7:50 / 20.01.2023     188

Жиззахда 59 фуқаро номига 1,6 млрд сўм микроқарз расмийлаштирган фирибгарлар аниқланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани бўлими томонидан фуқароларнинг мурожаатлари асосида ўтказилган терговга қадар текширувда фирибгарлик ҳолати аниқланди.

Жумладан, бир қанча фуқаролар «J.I» корхонасида ишламаган 59 нафар фуқаро номига сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали банк муассасасидан жами 1,6 млрд сўм микроқарз олишга эришиб, ушбу маблағларни фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!