Обуна бўлинг

Жамият    15:51 / 29.07.2022     231

Жиззахда аҳоли хонадонларидаги газ ускуналарининг созлиги мунтазам назорат қилинмоқда

“Hududgaz Jizzax” газ таъминоти филиали Севрис хизматларини ривожлантириш бўлими томонидан 2022  йилнинг январ — июн ойлари давомида  вилоятдаги 77 309 та аҳоли хонадонининг 179 939 та газ ускуналарига профилактик ва техник кўрик хизмати кўрсатилди.

Жиззах вилояти бўйича жами хонадонлар сони 255 113 та, шундан табиий газда 160 033 та,   суюлтирилган газда 95 080 та аҳоли хонадони хатловдан ўтказилган. Мазкур хонадонларда 402 279 газ ускуналари мавжуд. Аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчилардаги маиший газ ускуналарни таъмирлаш хизматида 212 нафар ишчи-ходимлари фаолият юритиб келмоқда.

Аҳоли хонадонлари ва маиший корхоналарнинг асбоб ускуналари ҳамда газ қувурларини ўз вақтида тасдиқланган жадвал асосида профилактик ва техник хизмат кўрсатиш ишлари сифатли ташкиллаштириш натижасида жорий йилнинг 6 ойи давомида 77 309 та ахоли хонадонларидаги жами 179 939 та  газ ускуналарига профилактик ва техник кўрик хизмати кўрсатилди;

835 та улгуржи  истеъмолчиларнинг  1 875 та  газ ускуналарига профилактик ва техник кўрик хизмати кўрсатилиб келинмоқда.

Жорий йилнинг январ — июл ойиларида жами 27 513 та, шундан 7 119 та кўп қаватли, 20 394 та ҳовли хонадонларнинг газ жиҳозларига профлактик хизмат ҳамда 27 995 та, шундан 7452 та кўп қаватли, 20543 та ҳовли хонадонларнинг газ жиҳозларига техник кўрик хизматлари бириктирилган.

Асосий мақсад энг аввало, истеъмолчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва уларга сифатли хизмат кўрсатишдан иборат.

“Hududgaz Jizzax” газ таъминоти филиали ахборот хизмати

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!