Жамият    7:45 / 12.08.2022     438
Жиззахда асли йўқ бўлган дўконни сотган шахс қўлга олинди
Аниқланишича, мавжуд бўлмаган дўкон 600 миллион сўмга сотилган.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда, «Г.М.» МЧЖ раҳбари Г.П. ва бошқалар «С.И.» МЧЖ раҳбари Б.нинг ишончига кириб, ҳақиқатда мавжуд бўлмаган савдо дўконини ер тўласи билан бирга сотишга ваъда қилиб, 600 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
