Обуна бўлинг

Жамият    8:06 / 18.01.2023     127

Жиззахда автобус ҳайдовчиси содир этган ЙТҲда 7 та машина шикастланди

“ANKAI” русумли “Жиззах автотранс сервис” МЧЖга қарашли йўловчи ташувчи автобусни бошқариб кетаётган ҳайдовчи А.Н. ҳаракат давомида чарчоқ туфайли ухлаб қолган.Оқибатида у рул бошқарувини йўқотиб, автобус АЁҚШда навбат кутиб тўхтаб турган еттита машинага шикаст етказган.

Фото: Видеодан кадр

Жиззах шаҳрида автобус ҳайдовчиси ухлаб қолиб содир этган йўл-транспорт ҳодисасида еттита машина шикастланди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ҳодиса 2023 йил 17 январ куни соат 21:00 ларда Жиззах шаҳар Мустақиллик шоҳкўчасида содир бўлган.

“ANKAI” русумли “Жиззах автотранс сервис” МЧЖга қарашли йўловчи ташувчи автобусни бошқариб кетаётган ҳайдовчи А.Н. ҳаракат давомида чарчоқ туфайли ухлаб қолган.

Оқибатида у рул бошқарувини йўқотиб, автобус АЁҚШда навбат кутиб тўхтаб турган еттита машинага шикаст етказган.

  • ҳайдовчи Қ.А.га тегишли Damas;
  • ҳайдовчи Т.К.га тегишли Nexia-2;
  • ҳайдовчи Т.У.га тегишли Nexia-2;
  • ҳайдовчи З.Ш.га тегишли Cobalt;
  • ҳайдовчи Х.А.га тегишли Nexia-3;
  • ҳайдовчи У.С.га тегишли Nexia-2;
  • ҳайдовчи Р.И.га тегишли бўлган Lacetti машиналари билан тўқнашган

Ҳодисада Damas йўл четига ағдарилиб кетган ва унинг ҳайдовчиси Қ.А.га биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Қайд этилишича, ЙТҲ юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!