Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 10.12.2022     247

“Жиззахда бир кун ичида 4 та корхонада табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган” — Сардор Умурзоқов

Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов раислигида аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан мутаносиб таъминлаш масалаларини тезкор ва тизимли ҳал этиб бориш мақсадида ташкил этилган Республика штабининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Фото: Президент администрацияси

Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов раислигида аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан мутаносиб таъминлаш масалаларини тезкор ва тизимли ҳал этиб бориш мақсадида ташкил этилган Республика штабининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда ҳозирги вазият танқидий-таҳлилий кўриб чиқилиши, қилинган амалий ишлар ҳақида масъулларнинг ҳисоботлари тингланиши, шунингдек, ҳолатни янада барқарорлаштириш мақсадида янги чора-тадбирлар маълум қилинди.

Сардор Умурзоқов икки кундан буён ҳудудларда ва мутасадди вазирликларда штаблар фаолияти кўрсатаётганини таъкидлаб, бироқ, амалий ишлар билан биргаликда жойларда қатор муаммо ва камчиликлар ҳануз кузатилаётганини айтди.

«Газ қувурларида босимнинг меъёрдан пастлиги сабабли республика бўйича жами 462 та маҳалладаги қарийб 62 минг та хонадонга табиий газ етиб бормаяпти. Энг ачинарлиси, вақтинчалик чекловлар киритилган бўлишига қарамай, газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари учрамоқда.

Жумладан, биргина Жиззах вилоятида ўтказилган тезкор тадбирларда бир кунда 4 та корхонада табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.

Шунингдек, Тошкент вилояти, Юқори чирчиқ туманида жойлашган «BEAUTY GLASS ДЕCОР» шишани қайта ишлаш корхонаси 2 дона шиша қайта ишлаб печларида табиий газдан фойдаланиб келмоқда. Кунлик табиий газ истеъмоли 7 000 метр кубни ташкил қилади», — дейди Президент Администрацияси раҳбари.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!