Обуна бўлинг

Жамият    10:00 / 9.11.2022     835

Жиззахда бир неча эркакка ОИТС юқтирган аёлга суд ҳукми ўқилди

У 2018 йил 6 январдан буён Жиззах вилоят ОИТСга қарши кураш диспансери назорати остида туриб, бошқа шахсни ОИВ касаллигини юқтириш хавфи остида қолдирмаслик тўғрисида огоҳлантирилганига қарамай ўзгалар билан жинсий алоқада бўлган.

Светлана Иванова (Исми шарифи ўзгартирилган) 2018 йил 6 январдан буён Жиззах вилоят ОИТСга қарши кураш диспансери назорати остида туриб, бошқа шахсни ОИВ касаллигини юқтириш хавфи остида қолдирмаслик тўғрисида огоҳлантирилган бўлсада, 2022 йил май ойи охирларида Шароф Рашидов тумани, Қахрамон маҳалласида жойлашган газ қуйиш шахобчасининг орқа томонида Қаюмов Қилич ва Хасанов Холбўталар билан ҳимоя воситасисиз жинсий алоқада бўлиб, уларга ўзининг ОИВ/ОИТС касаллигини юқтирганлиги ҳақида маълум қилмасдан, била туриб, ушбу касалликни юқтириш хавфи остида қолдириб, жинсий алоқада бўлган.

Бундан ташқари, С.Иванова 2022 йил июнь ойи бошларида Шароф Рашидов тумани, Тошкентлик маҳалласи ҳудудида Қаюмов Қиличга ўзининг ОИВ/ОИТС касаллигига чалинганлиги ҳақида маълум қилмасдан, била туриб, ушбу касалликни юқтириш хавфи остида қолдириб, у билан жинсий алоқада бўлган.

Суд мажлисида С.Иванова ўз айбига иқрорлик билдирмасада, унинг айби жабрланувчилар, гувоҳларларнинг кўрсатувлари, шунингдек, жиноят ишда мавжуд жиноят ишидаги С.Ивановага ЖКнинг 113-моддасига асосан жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги тушунтирилганлиги ҳақидаги маълумотнома, С.Ивановада ўтказилган эпидемиологик суриштирув ва текширувлар хулосаси, жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман судининг 2022 йил 29 июндаги С.Ивановани МЖтКнинг 190-моддаси билан ҳуқуқбузар деб топилганлиги ҳақидаги қарор нусхаси, сўроқ баённомалари, тушунтириш хатлари, юзлаштириш баённомалари ҳамда жиноят ишида тўпланган ва  баҳоланган бошқа далиллар билан ўз исботини топди.

Суд ҳукм қилди

С.Ивановага Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 113-моддаси 4-қисми билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, суд залида қамоққа олинди.

Зокир Худайбердиев, Жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман судининг раиси

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!