Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 14.11.2022     383

Жиззахда босқинчилик ва ўғирлик қилган шахслар қўлга олинди

Улардан бири Тошкент шаҳридаги ОТМда таҳсил олувчи 18 ёшли жиззахлик талаба экани маълум қилинмоқда.

Фото: видеодан кадр

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, 2022 йилнинг 4 ноябрь куни соат 19:00 да 3 нафар шахс Шароф Рашидов туманидаги дала шийпонига бостириб кириб, шийпонда бўлган чўпонлик қилувчи фуқарони уриб дўппослайди. Шунингдек, жабрланувчини ҳаёти  ва соғлиги учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, унинг қўл-оёқларини боғлайдилар.

Шундан сўнг босқинчилар 1 дона Samsung J4 русумли қўл телефони ҳамда оғилхонадаги 25 бош қўй орасидан 5 тасини олиб воқеа жойидан яширинади.

Жабрланувчи эса кўкрак қафаси юмшоқ тўқималарининг лат ейиши ташхиси билан РШТЁИМ Жиззах филиалига етказилиб унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Туманнинг “Олтинсой” сув истеъмолчилар уюшмаси фермер хўжалигида фермерлик билан шуғулланувчи фуқаронинг отаси босқинчиликдан сўнг орадан 3 соат ўтиб ички ишлар органларига хабар берган. Воқеа жойида тергов тезкор гуруҳи суриштирув ишларини олиб боради ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилади.

Суриштирув ишлари давомида мазкур жиноятни Шароф Рашидов туманининг Ғозғонтепа маҳалласида истиқомат қилувчи 1999 йилда туғилган ҳамда 1992 йилда туғилган икки нафар мавсумий ишчи, шунингдек, Жиззах шаҳрининг Улуғбек маҳалласида яшовчи 2004 йилда туғилган Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасининг 1 босқич талабаси содир этгани аниқланди.

Босқинчиликда гумонланаётганлардан 5 бош қўй ҳамда 1 дона қўл телефони ҳужжатлаштириб олиниб, улар процессуал тартибда ушланган. Ачинарлиси, қўлга олинган шахслардан бири аввал ҳам ўғирлик қилгани учун судланган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!