Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 1.12.2022     293

Жиззахда чет эл валютасининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Фуқаро 4000 АҚШ долларини Шароф Рашидов туманидаги “Осиё қурилиш моллари” бозори қаршисида серқатнов йўл четида 45 080 000 сўмга сотган вақтида ушланган.

Фото: видеодан кадр

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан вилоят ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда жорий йионинг 18 ноябр куни тезкор тадбир ўтказилди.

Фуқаро аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Жиззах шаҳар, Жиззахлик маҳалласида яшовчи, Жиззах шаҳар ҳудудида мунтазам чет эл валютаси олди-сотдиси билан шуғулланувчи шахс қўлга олинди.

У бошқа бир фуқарога ҳар бир АҚШ долларини қора бозор нархида 11 270 сўмдан ҳисоблаб, жами 4 000 АҚШ долларини Шароф Рашидов туманидаги “Осиё қурилиш моллари” бозори қаршисида серқатнов йўл четида 45 080 000 сўмга сотган вақтида ушланган. 4 000 АҚШ доллари ашёвий далил тариқасида олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан, ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 177–моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!