Обуна бўлинг

Жамият    7:00 / 19.08.2022     348

Жиззахда дарахтларни ўзбошимчалик билан кесганлар жавобгарликка тортилди

Зарбдорда ўтказилган назорат тадбирларида қатор қоидабузарликалар аниқланди.

Фото: Жиззах вилояти экология бошқармаси

Жиззах вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Зарбдор туман бўлими инспекторлари томонидан ўтказилган навбатдаги назорат тадбири давомида бир қатор қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди.

Жумладан, туманнинг “Янгикент” ва “Лалмикор” МФЙлари ҳудудида фуқаролар Ф. М. ва Т. Ф. томонидан бир тупдан тол дарахтини кесгани қайд этилиб, ҳуқуқбузар фуқароларга нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисмига асосан БҲМнинг 5 баробари миқдорида жарима белгиланди.

Ҳуқуқбузар Ф.М.га нисбатан 2 880 000 сўм, Т.Ф.га эса 2 769 231 сўм миқдорида табиатга етказилган зарар сўммалари ҳисобланди.

Шунингдек, “Тошкесган” МФЙ ҳудудида фуқаролар Х.А. ва А.Ғ.лар томонидан табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатганлиги сабабли фуқароларга маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, ҳар бирига нисбатан 600 000 сўмдан жарима белгиланди.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!