Жамият    10:00 / 7.10.2022     174
Жиззахда экологик қоидабузарликлар энди дронлар воситасида ҳам аниқланмоқда
Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Назорат инспекцияси томонидан тезкор рейд тадбирларида учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланилмоқда.

Эндиликда Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Назорат инспекцияси томонидан тезкор рейд тадбирларида учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланилмоқда.
Бу ҳақда Жиззах вилояти экология бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.
Навбатдаги рейд тадбири давомида узоқ масофадан ҳуқуқбузарликни аниқлаш мақсадида дрон ёрдамида фуқаро Л.Т. томонидан Ғаллаорол тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Сангзор дарёсидан ноқонуний равишда қум-шағал аралашмасини ҳеч қандай рухсатсиз қазиб олган ҳолати аниқланди.
Ҳолат юзасидан қонунбузар фуқарога нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 3 млн. сўм жарима ҳисобланди.
