Обуна бўлинг

Жамият    7:34 / 17.01.2023     118

Жиззахда электрон ҳисоблагичларни сотиб юборган электр таъминоти корхонаси ходими қонун олдида жавоб берадиган бўлди

У аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчиларга ўрнатилиши керак бўлган умумий қиймати 68 млн сўмлик 85 дона электр ҳисоблагични сотиб юборган.

Фото: Прокуратура Департаменти

Мирзачўл туманида электрон ҳисоблагичларни сотиб юборган ЭТК ходими аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзачўл туман бўлими томонидан Мирзачўл туман ТЭТКнинг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман ЭТК электромонтёри А.Х. мутахассис вазифасида ишлаган пайтида, моддий жавобгар шахс бўла туриб, аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчиларга ўрнатилиши лозим бўлган 68 млн сўмлик 85 дона электрон ҳисоблагичларни истеъмолчиларга ўрнатмасдан сотиб юбориб, ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!