Обуна бўлинг

Жамият    7:00 / 11.09.2022     155

Жиззахда “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танловининг ғолиб ва совриндорлари тақдирланди

Қувонарлиси, кўрик-танлов ҳакамлар ҳайъати томонидан “Dizak.uz” сайти ҳам эътироф этилди.

10 сентябрь куни Жиззах вилоятида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан ташкил этилган, “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” деган эзғу ғояни ўзида мужассам этган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танлови ғолиб ва савриндорлари тақдирланди.

Айтиш жоиз, бу йилги тақдирлаш маросими ҳар галгидан-да кўламдор ва эсда қоларли бўлди. Кўрик-танловга тақдим этилган ижодий ишларнинг мазмуни, долзарблиги, умуман савияси ҳам шунга монанд юқори бўлди, дейиш мумкин.

Буни тадбир аввалида сўзга чиққанлар ҳам алоҳида эътироф қилиб ўтишди. Шунингдек, йил сайин ижодкорларнинг ёндашуви, қарашлари ва интилишлари ривожланиб бораётганини таъкидланди. Жорий йилда мазкур кўрик танловнинг саралаш босқичларида 50 нафар ижодкор, ўзларининг 300 дан ортиқ ижодий материллари билан иштирок этишди.

Вилоят мусиқали драма театрида ташкил этилган байрам тадбирида ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари, босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари, телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари, оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган веб-сайтлардаги интернет-журналистика материаллари, тасвирий санъат, фото асарлар ва дизайн ишлари, санъаткорларнинг юртни мадҳ этувчи куй-қўшиқлари номинациялар бўйича ғолиблар тақдирландилар.

Қувонарлиси, “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танлови ҳакамлар ҳайъати томонидан “Dizak.uz” сайти ҳам эътироф этилди. Сайт муҳаррири Олим Қосимов II даражали Диплом ҳамда қимматбаҳо совға билан тақдирланди.

Тадбир дилтортар куй-қўшиқлар билан давом этди. Вилоятимиз санъаткорлари томонидан ватанимиз, тинч-осойишта кунларимиз  юқори пардаларда мадҳ этилди.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!