Обуна бўлинг

Жамият    14:26 / 4.07.2022     1086

Жиззахда эркакни аёллар кийимида видеога олиб, сўнгра шантаж қилганлар ушланди

Улар фуқарони олинган видеотасвирларни интернетга тарқатиб юбориш билан қўрқитиб ундан пул талаб қилган.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг “Dizak.uz”га маълум қилишича, 2022 йил 24 июнь тунги соат 01:00 ларда, Шароф Рашидов тумани“Сўғдиёна” МФЙда яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаро, Жиззах шаҳар “Хайробод” МФЙда яшовчи, 2002 йилда туғилган яна бир шахс ва уларнинг шериклари Бахмал тумани “Маданият” МФЙ Булоқбоши маҳалласида яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқарони “Бўстон” МФЙ ҳудудидаги дала майдонга олиб бориб, аёллар кийимида видеотасвирга олган.

Шундан сўнг улар олинган видеотасвирларни интернетдаги ижтимоий тармоқлари орқали оммага тарқатмаслик эвазига, жабрланувчидан 100 АҚШ доллари ва 19 млн 700 минг сўм пулларини беришини талаб қилган ва пулларни олиб қўйишган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!