Жамият    10:01 / 24.08.2022     373
Жиззахда етиштирлиган 70 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулоти Тошкентдаги ярмаркада сотилди
Жиззах заминида бободеҳқонларимиз томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳам Тошкент шаҳридаги байрам ярмаркаларига мунтазам жўнатилмоқда.

Мамлакатимиз мустақиллиги тантаналари арафасида Тошкент шаҳрининг барча марказий бозорларида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилмоқда.
Жиззах заминида бободеҳқонларимиз томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳам Тошкент шаҳридаги байрам ярмаркаларига мунтазам жўнатилмоқда.
Жумладан, “Сергели деҳқон бозори”даги ярмаркага жўнатилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ўтган 4 кун ичида салкам 70 тоннани ташкил этди.
Ушбу деҳқон бозорига вилоятнинг Бахмал туманидан 6,5 тонна, Ғаллаорол туманидан 6,7 тонна ҳамда Шароф Рашидов туманидан 6,1 тонна озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари юборилган эди. “Сергели деҳқон бозори”да Жиззахдан борган жами 19,3 тонна картошка, сабзи, пиёз, мол гўшти, сабзавот ва полиз маҳсулотлари шу куннинг ўзидаёқ тугаган.
– Жиззах заминида етиштирилган маҳсулотларнинг мазаси яхши, – дейди харидор Миролим Мираҳматов. – Бахмалнинг олмалари, Ғаллаоролнинг картошка, сабзи, пиёзлари, Мирзачўл қовунлари, мол гўштини харид қилдим. Нархи ҳам ҳамёнбоп.
