Обуна бўлинг

Жамият    10:01 / 21.01.2023     110

Жиззахда фуқаро газ тармоғига ноқонуний уланиб давлат ва жамият манфаатларига салкам 250 млн сўм зарар келтирди

У паррандачилик биносини ҳеч қандай шартнома ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз ўзбошимчалик билан юқори босимли газ тармоғига улаб олиб 376,9 минг метр куб табиий газдан ноқонуний фойдаланган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зарбдор туман бўлими томонидан “Ҳудудгаз Жиззах” туман газ таъминоти филиали ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилди.

Жараёнда фуқаро Б.Д. “Z.p.” МЧЖга қарашли паррандачилик биносини ҳеч қандай шартнома ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз ўзбошимчалик билан юқори босимли газ тармоғига улаб олгани аниқланди.

Фуқаро 376,9 минг метр куб табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига 248,8 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!