Обуна бўлинг

Жамият    7:02 / 22.07.2022     224

Жиззахда фуқаро МИБ аралашувидан сўнг банк олдидаги қарзини тўлади

У “Agrobank” АТБ Жиззах ҳудудий филиалидан кредит бўйича 15 560 900 сўм қарз бўлиб қолган эди.

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 2022 йил 14 февралдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор А.Ш.дан ундирувчи “Agrobank” АТБ Жиззах ҳудудий филиали фойдасига 15 560 900 сўм кредит қарз ундириш тўғрисидаги 2-1301-2101/14048-сонли ижро ҳужжати мавжуд эди.

Унга асосан қарз номига расмийлаштирилган мулклар мавжудлигини аниқлаш мақсадида ваколатли органларга юборилган сўров хатларига кўра қарздорга тегишли давлат рақам белгиси 25N025HА бўлган 2010 йилда ишлаб чиқарилган оқ рангли “Spark” русумли автотранспорт воситаси мавжудлиги ва ҳозирда фуқаро Н.Қ бошқарувида эканлиги аниқланди.

Тезкор қидирув тадбирлари натижасида қарздорга тегишли авротранспорт воситаси топилиб вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилди.

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан қарздорлик тўлиқ қопланди. Ижро ҳужжати амалда тамомланди.

Ф.Боймирзаев,
Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими
давлат ижрочиси

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!