Жамият    10:24 / 16.08.2022     202
Жиззахда фуқаро ноқонуний тамаки маҳсулотлари сақлаётгани аниқланди
Ноқонуний юкнинг дастлабки қиймати 81 млн. 650 минг сўмни ташкил этади.

Жиззах вилояти божхона бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари ўзаро ҳамкорликда Шароф Рашидов туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида туман ҳудудида жойлашган хонадон ва у ерда турган “Trailblazer” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида Ўзбекистон Республикаси акциз маркаси билан маркаланмаган, фуқаро Н.Н.га тегишли, дастлабки қиймати 81 млн 650 минг сўмга тенг бўлган, 7 790 қути тамаки маҳсулотлари сақланиб келинаётганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда холат юзасидан текширув ишлари олиб борилмокда.
